АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик адвокат Наталья Весельницкаянинг унинг ўғли Дональд Трамп кичкина билан АҚШ президентлик сайловларидан бир неча ой аввал учрашганлигини изоҳлай туриб, Россия президенти Владимир Путин Весельницкаяга унинг штабининг Россия раҳбарияти билан тахминий алоқалари ҳақида сўзлаб беришни топширган бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда CNN хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Трампнинг сўзларига қараганда, бу Америка маъмурияти томонидан Россияга қарши кўрилган қатъий чораларга жавобан АҚШда хаос ёйиш учун амалга оширилган бўлиши мумкин.
Весельницкая Трампнинг ўғли билан учрашуви бўйича кўрсатмаларининг тўлиқ матнида унинг АҚШ президентининг ўғли Дональд Трамп кичкина билан учрашиш вазифаси бўлмаганлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)