Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 2018 йил 16 апрель куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган машинани Бўлмас маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, йўл чеккасида кетаётган пиёда, Ушоқтепа маҳалласида яшаган, 1997 йилда туғилган Л.Болтаевни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Фото: Trend

Фото: Trend

Жароҳатланган Л.Болтаев касалхонага келтирилганида ҳаётдан кўз юмди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Тўлға қишлоғида яшовчи, муқаддам судланган, 1984 йилда туғилган Э.У ўзининг «Урал»мотоциклида содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

Вазирлик мазкур ҳолатни аниқлашда ёрдам берган фуқароларга миннатдорлик билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова