• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Биринчи устозим отам эди». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қизи Москва Ислом институти талабалари билан учрашди

    Айни кунларда Одинахон Муҳаммад Юсуфнинг Россияга сафари давом этмоқда, деб ёзади «Muslimaat.uz». Нашр Москва Ислом институти сайтида эълон қилинган мақоланинг таржимасини ҳавола қилди.

    Фото: «Muslimaat.uz»

    Фото: «Muslimaat.uz»

    27 апрель куни замонамизнинг энг атоқли олимларидан бири шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг (1952–2015) қизи  Одинахон Муҳаммад Юсуф Москва Ислом институти (МИИ) раҳбариятининг таклифига биноан ушбу ўқув даргоҳига ташриф буюрди. Таъкидлаш жоиз, Одинахон Муҳаммад Юсуф хоним таниқли қория, қироат илмининг билимдони, устозадир. Ҳали оталари ҳаёт вақти Одинахон Ливияда Бутунжаҳон Ислом даъвати куллиясини тамомлаган, кейин эса таҳсилни Мисрда давом эттирган.

    МИИ мажлислар залида ўзбекистонлик меҳмонни институт ходимлари ва талабалари илиқ кутиб олди. МИИ ректори, Россия Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Дамир Муҳиддиновнинг кўрсатмасига биноан илмий ишлар бўйича проректор Ренат Исломов тадбир меҳмонларига табрик нутқи сўзлади. У жумладан шундай деди: «Биз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қизлари муҳтарама Одинахон Муҳаммад Юсуфни институтимизда кўрганимиздан жуда хурсандмиз. Бугун Одинахон хоним таниқли олима ўлароқ падари бузруквори, атоқли уламо томонидан жорий этилган анъаналарни муносиб давом эттириб келмоқда. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Россия Мусулмонлар идораси ва МИИ раҳбарияти ёшларнинг тарбиясига ҳамда маърифатига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Бу борада аёлларнинг ўрни беқиёс, улар орасида эса етук олималар кўп. Буюк аёлларга бағишланган тадбирлар силсиласига оид бугунги учрашувда ҳам Исломда аёлларнинг роли муҳокама қилинади. Ўтган йилнинг охирида Екатеринбургда Россия Мусулмонлар идораси ва МИИ шафелигида атоқли қози аёл – Мухлиса қози Биби хотирасига бағишланган илмий анжуман бўлиб ўтган эди. Биз диний масалаларга бағишланган ана шундай тадбирларимизда Одинахон хонимни кўришни чин дилдан истаймиз».

    Одинахон Муҳаммад Юсуфнинг нутқи умуман исломий билимларнинг, хусусан, исломий таълимнинг муслималар ҳаётидаги ўрнига бағишланди. У кишининг таъкидлашича: «Мусулмон уламолари ‘билим’ тушунчасига аниқ таъриф берганлар. Билим – бу воқеликни борича қабул қилишдир. Аллоҳ таоло томонидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга туширилган биринчи оятда ‘Ўқи’ дейилди. Ислом билим тарқатиш ва жаҳолатга барҳам бериш учун юборилган диндир. Абу Дардо розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: ‘Аллоҳ илм излаш йўлига кирган банданинг жаннатга йўлини осон қилиб қўяди. Дарҳақиқат, фаришталар билим изловчи кишигаосон бўлиши учун унинг йўлларига ўз қанотларини поёндоз қилиб турадилар…’ Ислом – илм дини. Аёлнинг илмли бўлиши нима учун муҳим? Юқорида келтирилган каби ҳадислар аёлларга ҳам, эркакларга ҳам бирдек тааллуқли. Худдики шариат қонунлари аёллар ва эркаклар учун бир хил бўлгани каби. Шунга қарамай, бугун аёлларга билим керак эмас дегувчилар кўп учраяпти. Биз улардан аёл билим олмасин деган мазмунда ҳеч бўлмаса биттагина оятни келтиришларини сўраган бўлардик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нафақат озод аёлларнинг, ҳатто чўриларнинг ҳам илм олишига алоҳида эътибор қаратганлар. Мўминларнинг онаси Оиша онамиз ва Расулуллоҳга сафдош бошқа аёлларнинг ҳаммалари ҳофизи Қуръон эдилар…»

    Одинахон хоним аёлларга мос касблар сифатида тиббиёт ва ўқитувчиликни алоҳида кўрсатиб ўтди. Аёлларнинг маърифати йўлида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг олиб борган кенг миқёсли ишларни мисол қилиб келтирди ва: «Биринчи устозим отам эди», — деди.

    Учрашув меҳмонлари куни кеча Ўзбекистонда якунланган Қуръон мусобақаси ҳақидаги маълумоларни катта қизиқиш билан қабул қилди. Ушбу мусобақада эркаклар билан бир қаторда мингдан ортиқ қориялар ҳам иштирок этди.

    Учрашув бир пиёла чой устида норасмий муҳитда давом этди. МИИ талаба қизлари қадрли меҳмон учун ўз қўллари билан турли пишириқлар тайёрлаб келган эди. Жонли мулоқот, фикрлар алмашинуви бўлди, кўплаб саволлар берилди, уларга Одинахон Муҳаммад Юсуф батафсил жавоб қайтарди. МИИ ректори Дамир Муҳиддиновга эса яқинда Ўзбекисонда чоп этилган Мусҳафи шариф тортиқ қилинди.

    30.04.2018, 08:23   Изоҳ (0)   49698
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Хитойга 5 минг тонна гилос етказиб беради

    30.04.2018, 08:17

    Ўзбекистонда муқим яшаш жойига эга бўлмаган шахслар реабилитация марказларига юборилади

    30.04.2018, 07:49

    Шавкат Мирзиёев «Обод қишлоқ дастури тўғрисида»ги фармонни имзолади

    30.04.2018, 07:18

    Қўшработдаги Қўчқор ота балиқларининг сири нимада?

    29.04.2018, 21:37

    Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ўзбекистонга келди

    29.04.2018, 21:12

    «Ғалаба – барча учун битта» автокарвони Тошкентга етиб келди (Фото)

    29.04.2018, 21:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Актриса ва моделларнинг тезда озишга ёрдам берадиган 5 хил самарали парҳези

    Маслаҳатлар | 30 июн, 10:50

    Суданда олтин кони қулаши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 30 июн, 10:44

    Ўзбекистонда 1 июль куни ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 30 июн, 10:32

    АҚШда тимсоҳлар билан ўралган мигрантлар лагери қурилмоқда (видео)

    Дунё | 30 июн, 10:09

    UzChess Cup 2025. Ўзбекистонлик шахматчилар қанча пул ишлаб олди?

    Спорт | 30 июн, 09:55

    Сут, сода ва кола: машҳурлар терини парваришлашда фойдаланадиган ноодатий воситалар

    Аёллар саҳифаси | 30 июн, 09:54

    Исроил Ғазо шимолидан аҳолини эвакуация қилишга буйруқ берди

    Дунё | 30 июн, 09:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.