Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда судлар мустақиллигини таъминлашга кўмаклашувчи комиссия тузилди, деб хабар беради ЎзА.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг қўшма қарорига мувофиқ ташкил этилган мазкур Комиссия:

  • Судлар ва судьялар мустақиллигини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари устидан назорат олиб боради;
  • Муаммоларни, суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатларини танқидий таҳлил қилади, амалдаги ҳолатни ўрганади;
  • Одил судловга ва судьялар мустақиллигига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни аниқлайди;
  • Соҳага оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар беради.
Бунинг учун Комиссия Олий Мажлис палаталари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура ва Омбудсмандан мурожаатлар ҳақида маълумотларни олади, аҳоли ҳамда судьялар ўртасида учрашувлар, аноним сўровлар ўтказади.

Комиссия мажлислари очиқ-ошкора тарзда ўтказилади. Айрим ҳолатларда мажлис ёпиқ тарзда ўтказилиши мумкин. У судларнинг одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашмайди.

Комиссия раиси этиб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси навбати билан бир йиллик муддатга тасдиқланади. Комиссия ўз фаолияти ҳақида Олий Мажлис палаталарига ҳар йили ҳисобот тақдим этиб боради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова