Тошкентдаги «Биродарлар қабри» мемориал мажмуасида Россиянинг Нижневартовск шаҳридан жўнаган «Ғалаба – барча учун битта» автокарвони аъзолари кутиб олинди. Бу ҳақда «Sputnik» нашри хабар бермоқда.
«Победа» русумли автомобиллардан тузилган «Ғалаба – барча учун битта» автокарвони 17 апрель куни Нижневартовскдан Самарқандга йўл олган эди.
Уларнинг мақсади – 1 май куни Самарқандга етиб бориш. Автокарвонда 5 та «Победа» автомобиллари иштирок этмоқда.
«Ғалаба – барча учун битта» автокарвони 29 апрель куни Тошкентдаги «Биродарлар қабри» мажмуасида тантанали кутиб олинди.
Ушбу учрашувнинг энг ёрқин лаҳзаларини бугунги фотожамланмада кўришингиз мумкин.
Изоҳ (0)