Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Абдужаббор Абдувоҳитов бошчилигидаги делегация Туркманистон пойтахтида ўтадиган халқаро тадбирда қатнашади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«БМТнинг Марказий Осиёдаги глобал контртеррористик стратегиясининг комплекс реализацияси йўлида» мавзуидаги олий даражадаги йиғилиш ҳамда Марказий Осиё учун қўшма ҳаракат режасини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма лойиҳа тақдимоти 30 апрель куни Туркманистон пойтахтида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)