АҚШ давлат котиби лавозимига тасдиқланган Майк Помпео қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг расмий вакили Хезер Науэрт Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
«Майк Помпео бугун Қўшма Штатларнинг 70-давлат котиби сифатида қасамёд қабул қилиш учун келтирилди», — деб ёзади у.
Маросимни Олий суд судьяси Сеэмюэл Алито ўтказди.
Аввалроқ АҚШ сенати МРБ собиқ директори Майк Помпеони давлат котиби лавозимига тасдиқлаш учун овоз берганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)