26 апрель куни АҚШ Конгрессининг вакиллик палатаси Эронда инсон ҳуқуқлари бузилиши муносабати билан мамлакат мансабдор шахсларига қарши санкциялар жорий этишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини деярли бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда қонунчилик органи қуйи палатасининг хорижий ишлар бўйича қўмитаси баёнотида маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Ташаббусни 410 конгрессмен маъқуллади, икки нафари қарши овоз берди. У, жумладан, АҚШ фуқароларининг ноқонуний, сиёсий сабаблар туфайли қамалишига жавобгар мансабдор шахсларга қарши санкциялар жорий этишни кўзда тутади.
Қонун лойиҳаси Вашингтон маъмурияти инсон ҳуқуқлари бузилиши муносабати билан Эрон расмий шахсларига нисбатан санкциялар қўлланиши керак-керак эмаслигини аниқлаши лозимлигини талаб қилади. У, шунингдек, давлат секторидаги коррупция туфайли Эрон компанияларига қарши санкциялар жорий этиш заруратини белгилашни талаб этади.
Изоҳ (0)