Саудия Арабистонининг кўплаб минтақалари, жумладан мамлакат пойтахти Риёдга кучли қум бўрони ёпирилди, деб ёзади «Islam Today». Чанг бўрони транспорт воситаларининг ҳаракатланишини қийинлаштирди. Мактаблар ёпилди. Бўрон бошқа ҳудудларга ҳам ўтиши кутилмоқда. Чанг бўронларининг юзага келиши шимоли-ғарбий шамоллар билан боғлиқ. Антициклон ўрнини циклон гирдоблари эгаллаганда шамол ҳам кучаяди.
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)