Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин 27 апрель, жума куни Тошкент вақти билан 05:30 да демаркация чизиғида учрашади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Мамлакат раҳбарларининг қуролсизлантирилган зонадаги учрашувидан сўнг Жанубий Корея фахрий гвардияси сиёсатчиларни музокаралар ўтказиладиган жойга кузатиб қўйиши маълум қилинди. Музокаралар Тошкент вақти билан 06:30 да бошланади.
Саммит якунига кўра мамлакатлар етакчиларининг қўшма ҳужжатни қабул қилиши кутилмоқда.
«РИА Новости» нашрининг аниқлик киритишича, Ким Чен Инга унинг синглиги Ким Ё Чен ҳамроҳлик қилади.
Изоҳ (0)