Тошкентда машҳур ўзбек кинорежиссёри, 25 апрель куни оламдан ўтган Шуҳрат Аббосовнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Воқеа жойидан фотосуратларни журналист ва блогер Муҳаммад Исмоил тақдим этди.
Бугун ўзбек кино санъатининг буюк дарғаси, буюк инсон, буюк қалб эгаси Шуҳрат Аббосовни боқий дунёга кузатдик. Шуҳрат Аббосовдан бизга, бизнинг санъат мулкимизга, миллатимизнинг маънавий ҳаётига «Маҳаллада дув-дув гап», «Оловли йиллар», «Отамдан қолган далалар», «Сен етим эмассан» сингари ўнлаб фильмлар ёдгор бўлиб қолди. Миллионлаб мухлислар қалбида Шуҳрат Аббосовга улкан эҳтиром ва муҳаббат қолди. Бугун Шуҳрат Аббосовни Чиғатой қабристонида сўнгги йўлга кузатдик. Тенгдош дўстлари бўлмиш Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповларнинг ёнидан абадий маскан топди. Даҳо ижодкор Шуҳрат Аббосов даҳолар ёнида биз билан хайрлашди. Қабрингиз нурга тўлсин, Оллоҳ таоло Сизга беҳишту ризвонлардан жой ато эцин, қиёмат куни сўроқлар осон бўлсин! Барча улуғларимизни хотирлаб, уларнинг ҳақига дуода бўлайлик муҳтарам ФБдош дўстлар!Муҳаммад Исмоил
Изоҳ (0)