Афғонистон шимолида армия блокпостларига «Толибон» радикал ҳаракати томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида тўққиз ҳарбий ҳалок бўлди, 15 киши яраланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Фарёб вилоятида ҳокими Муҳаммад Солиҳ Солиҳ маълумотига қараганда, ҳужум 26 апрелга ўтар кечаси уюштирилган. Тўқнашув саккиз соат давом этган.
Мудофаа вазирлигига қараганда, жавоб ҳужум натижасида 15 жангари йўқ қилинган, беш нафари яраланган. Ўлдирилганлар ичида жангарилар командири Муҳаммад Амин ҳам бор.
Изоҳ (0)