Самарқандда «Амалий санъат – истиқболли ёшлар қўлида» номли республика ёш ҳунармандлар маҳсулотлари кўргазма танлови ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Республика «Ҳунарманд» уюшмаси ташаббуси билан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида илк бор ташкил этилган танловда мамлакатнинг барча ҳудудларидан дастлабки босқичда ғолиб бўлган 28 нафар ёш ҳунарманд қатнашди.
Танлов мамлакатда мавжуд ҳунармандчилик мактаблари анъаналарини асраш ва қайта тиклаш, бу борада фаолият олиб бораётган истеъдодли ёшларни аниқлаш ҳамда қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилар «Энг ёш моҳир ҳунарманд», «Янги инновацион лойиҳалардан фойдаланган ҳунарманд», «Энг ёш ҳунарманд қиз» каби номинациялар бўйича ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Изоҳ (0)