Марказий Осиё мамлакатлари Қирғизистонни Орол денгизини қутқариш бўйича музокаралардаги иштирокини яна йўлга қўйишга кўндирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Галимжан Койшибаев маълум қилди, деб ёзади KNews.
Қирғизистон қўшни мамлакатларнинг унчалик конструктив бўлмаган позицияси туфайли Орол денгизини қутқариш бўйича фонд мажлисларидаги иштирокини музлатиб қўйган эди.
Фонд иштирокчиси бўлган давлатлар раҳбарларининг охирги учрашуви тўққиз йил аввал Олмаотада бўлиб ўтган эди.
«Ўшандан буён Марказий Осиё мамлакатларидаги вазият ўзгарди, шунинг учун трансчегара сув ҳавзаси муаммоларини бешта мамлакат иштирокида муҳокама қилиш зарур», — дейди вазир ўринбосари.
Изоҳ (0)