Ўзбекистон Бош прокуратураси жиноят ишига алоқадорлар ва уларнинг яқинларининг ишончига кириб, ишнинг ижобий ҳал этилиши учун пора бериш зарурлиги ҳақидаги ёлғон ахборот билан уларнинг катта миқдордаги пул маблағлари ёки моддий бойликларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритаётган шахсларни қўлга олди.
Бош прокуратурадан маълум қилишларича, Hi-Tech Bank’да ўтказилган текширишларда аниқланган камчиликларни камайтириб кўрсатиш ҳамда уларга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чорасини қўлламасдан, енгиллик бериш учун банкнинг икки мутасаддисидан фирибгарлик йўли билан 500 000 (беш юз минг) доллар пул олган икки шахс қўлга олинган.
Прокуратура ахборотида қўлга олинган гумонланувчиларнинг иш жойи ва лавозимларига аниқлик киритилмаган.
Изоҳ (0)