Бугун, 25 апрель куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида соат 16:30 дан 20:00 гача ҳарбий-ватанпарварлик акциясини ўтказади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Акцияда Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли жамоаси иштирок этади. Метро бекатларида Иккинчи Жаҳон уруши давридаги қўшиқлар ижро этилади.
Акция «Дўстлик»(Собиқ Чкалов) метро бекатида соат 16:30 да бошланади.
Изоҳ (0)