Ҳиндистонда Дели давлат шифохонасининг катта шифокори тасодифан бошида жароҳат бўлган беморнинг оёғини операция қилди, деб ёзади News 18.
Шифокор авария оқибатида бош ва юзи жароҳатланган беморга штифт қўйиш учун оёғидан тешик очди. Шифохона бош шифокорининг маълум қилишича, жараён наркоз остида ўтказилганлиги учун бемор бунга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмаган.
Шифохона раҳбарияти юз берган ҳодисадан хабар топиши билан штифтни олиб ташлаш бўйича операция ўтказилди. Хатога йўл қўйган шифокорга операцияни раҳбарият иштирокида амалга оширишга рухсат берилди.
Изоҳ (0)