Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон NTV телеканалига берган интервьюсида АҚШ Туркияга таҳдид солаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Унинг таъкидлашича, икки давлат стратегик шерик бўлишига қарамай, АҚШ Суриядаги курд кучларига ҳарбий ёрдам кўрсатмоқда.
«Таҳдид қаердан келяпти? Афсуски, биз ўз пулимизга АҚШдан қурол сотиб ололмаймиз, АҚШ ва коалиция эса террорчи ташкилотларга бепул қурол ва ўқ-дори етказиб бермоқда», — деди Туркия раҳбари.
Изоҳ (0)