Рио-2016 Олимпиадаси совриндорлари, Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Муроджон Аҳмадалиевларнинг профессионал рингдаги иккинчи жангларини ўтказди. Жангларга Бруклиндаги Kings Theatre аренаси мезбонлик қилди.

Фото: «Оламспорт»

Шаҳрам Ғиёсов профессионал рингдаги иккинчи жангини венгриялик Габор Горбисга қарши ўтказди. Жанг олти раунд давом этди. Шаҳрам очколар ҳисобига рақибини мағлуб этди. Шундай қилиб Ғиёсов проф рингдаги иккинчига ғалабасига эришди.

Муроджон Аҳмадалиев эса иккинчи жангида америкалик Жорж Руизга қарши рингга чиқиши керак эди. Аммо номаълум сабабларга кўра, Аҳмадалиев Руизга қарши эмас, балки аргентиналик Карлос Гастон Суаресга қарши рингга чиқди. Бу боксчи шу вақтгача профессионал рингда 7 жанг ўтказиб, 4 ғалаба (2та нокаут) ва 3 мағлубият (1 та нокаут) қайд этганди.

Аҳмадалиев жангни муддатидан аввал якунлаб, проф боксдаги иккинчи ғалабасига эришди.

Маълумот учун Ғиёсовнинг рақиби Габор Габор бунгача проф рингда 34 та жанг ўтказган ва шуларнинг 24 тасида ғалаба қозонган (14 таси нокаут). 10 та жангда эса мағлубиятга учраганди (4 таси нокаут). Шаҳрам эса профессионал боксдаги дебютини 10 март куни нишонлаган ва ўшанда рақибини бир неча сония ичида нокаутга учратганди.

Муроджон Аҳмадалиев ҳам худди Шаҳрам каби 10 март куни проф рингда дебют қилган ва биринчи раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонганди.