Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси театр арбоблари уюшмаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.
Шу муносабат билан 19 апрель куни вазирлик томонидан Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедовга ташкилотни давлат рўйхатидан ўтгани тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.
Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистонда театр санъатини янада ривожлантириш, театрларнинг давр талабларига мос репертуарларини шакллантириш, саҳна ижодкорларига қулай шароит ва кенг имкониятлар яратишга кўмаклашиш ҳисобланади.
Изоҳ (0)