Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

20 апрель куни Тошкентда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га агентлик вакиллари маълум қилди.

Фото: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Фото: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Маросим доирасида томонлар агентлик ва Шарқшунослик институти ҳамкорлигида «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Президент қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалалари бўйича келишиб олинди.

Маросимда буюк аллома ва мутафаккирлар асарларини дунё мамлакатлари бўйлаб кенг тарғиб этиш, уларни ҳар томонлама ўқиш-ўрганиш, униб-ўсиб келаётган ёшларга, жаҳон ҳамжамиятига етказиш ва замонавий илм-фан, маънавият ривожида ундан самарали фойдаланиш ҳамда улкан маънавий обида, маданият дурдонаси бўлган араб, форс, эски ўзбек тили ва бошқа шарқ тилларида битилган қадимий қўлёзмалар, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатларни китоб ҳолида чоп этишни кенг ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Ҳамкорлик доирасида агентлик институт билан биргаликда республика ва халқаро миқёсда илмий анжуманлар, семинар-тренинг, давра суҳбатлари, халқаро грант лойиҳалари ва бошқа тадбирларни мунтазам ташкил этишга келишиб олинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)