Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳридаги фармацевтика институтида ўтказилган Ўзбекистондаги 1-фармацевтика анжуманида Ўзбекистон тарихида биринчи марта турли номинациялар бўйича «Pharmclub 2017» эсдалик мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Sputnik.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Тадбир бошловчиларининг айтишича, «энг яхши»ларни аниқлаш жараёнида бутун Ўзбекистон бўйича 5 миллиондан зиёд киши қатнашган ва овоз берган.

Демак:

«Йилнинг ишончли ҳамкори» номинацияси — Cardio-Pharm

«Йилнинг энг яхши иш берувчиси» — СП ООО «Samarkand England Eco-Medical»

«Йилнинг энг яхши аптека дизайни» - «A5» аптекалар тармоғи

«Йилнинг энг яхши логотипи» — «Таблетка» аптекалар тармоғи

«Энг яхши аптека сервиси» — «Шоҳ Фарм» аптекалар тармоғи

«Жадаллик билан ривожланаётган ишлаб-чиқарувчи компания» — ООО «Лафз»

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

«Йилнинг энг кенг ассортименти» номинациясида — «Замин Фарм» аптекалар тармоғи

«Йилнинг энг яхши мудираси» — Сайёра Далербаева «Профарм» OOO

«Мижозлар талабига жавоб берадиган аптека» — «Озон» аптекалар тармоғи ўзбекистонликлар томонидан энг яхшилар сифатида тан олинган.

Шунингдек, қуйидаги асосий номинациялар бўйича ғолиблар номи эълон қилинди:

«Йилнинг энг яхши ишлаб чиқарувчиси» - «Нобель Фармсаноат»

«Энг яхши аптекалар тармоғи» — «Три девятки» аптекалар тармоғи

«Йил маҳсулоти» — тўққизда маҳсулот орасида «Магвит V6» (Ника Фарм)энг яхши маҳсулот деб топилди

«Йилнинг энг яхши аптекаси» — «Витаминка» (Андижон).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Чегара масаласининг якуний ҳал этилиши Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади” —  Садир Жапаров 
Дунё
“Бизга ҳайвонлардан ёмонроқ муносабатда бўлишади” — Афғонистонлик қиз “Толибон”нинг чекловлари ҳақида (видео)