Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси мусодара этилган транспорт воситаларининг янги туркумини онлайн-аукционга қўйди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Жумладан, Lexus IS250 автомобилининг бошланғич баҳоси 143,8 миллион сўм этиб белгиланди. Mercedes-Benz E200 185,6, Audi A6 эса 176 миллион сўм баҳоланди.
Маълумот учун, ўтган йил кузидан бери фаолият кўрсатиб келаётган E-Ijro auksion электрон савдо майдони ҳар куни янгиланмоқда. Бугунги кунда унда 850 дан ортиқ лот мавжуд.
Изоҳ (0)