Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилоятида 17 апрель, сешанба куни 5 киши жонига қасд қилди, улардан 3 нафари воқеа жойининг ўзида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда

Фото: UzNews

Фото: UzNews

Шу куни Янгийўл туманида соат 08:30 да Навоий маҳалласи, Ниҳол кўчасида яшаган Янгийўл иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг 3-курс ўқувчиси, 1999 йилда туғилган Ҳ.У. уйидаги қуриб битказилмаган ошхона тўсинига ўзини осган. Қиз вафот этди.

Бўстонлиқ туманида соат 10:00 да Қўшқўрғон қишлоғи, Хўжа маҳалласи, Офарин кўчасида яшаган пенсионер, 1957 йилда туғилган С.Ғ. уйининг молхонаси тўсинига ўзини осди.

Оққўрғон туманида соат 17:30 да Ҳосилдор маҳалласида яшаган уй бекаси, 1978 йилда туғилган М.Б. уйи олдидаги «Дамирбек Мустафо» фермер хўжалиги даласидаги дарахтга ўзини осди.

Тошкент туманида Аҳиллик маҳалласи, Хуррамлик кўчасида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1988 йилда туғилган Ж.М. уйи ҳаммоми эшигига арқон билан ўзини осиб, жонига суиқасд қилаётганда қариндошлари томонидан қутқарилиб, Тошкент шаҳар ТТА-2 касалхонасига ётқизилди.

Янгийўл туманида Умид маҳалласи, Улуғбек кўчасида яшовчи уй бекаси, оиласи билан ажрашган, 1995 йилда туғилган С.Д. уйи молхонасидаги тўсинига арқон билан ўзини осиб, жонига суиқасд қилаётганда қариндошлари томонидан қутқарилиб, туман касалхонасига ётқизилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов