17 апрель санасида Англия премьер лигаси 35-тури доирасида 1 та учрашув бўлиб ўтди.
Унда «Брайтон» ўз майдонида «Тоттенҳэм»ни қабул қилди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида Ҳарри Кейн «шпорлар»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо орадан 2 дақиқа ўтиб, ҳакам «Тоттенҳэм» дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини эса Паскаль Гроос аниқ амалга ошириб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.
Англия премьер лигаси
35-тур беллашуви
17 апрель, сешанба
«Брайтон» — «Тоттенҳэм» 1:1
Голлар: 0:1 – 48 Кейн, 1:1 – 50, пенальти Гросс.«Брайтон»: Райан, Даффи, Бонг, Салтор, Данк, Стивэнс, Кнокерт, Кайял, Гросс, Искердо (Марч, 77), Мюррей (Ульоа, 74).
«Тоттенҳэм»: Ллорис, Алдервейрелд, Дэвис, Орье, Вертонген, Лукас Моура(Ламела, 74), Ваньяма, Сиссоко (Дембеле, 74), Эриксен, Сон Хён Мин, Кейн(Лоренте, 85).
Огоҳлантириш: Данк (11).
Изоҳ (0)