Мадриднинг «Реал» жамоаси қанот ҳимоячиси Марсело Ла Лиганинг 32-тури доирасида «Малага»га қарши ўйинда захирада қолдирилди. «Реал» Марселосиз ҳам рақиб устидан ғалаба қозонишни уддалади. Бразилиялик ҳимоячи эса захирада қолганига қарамай, ўзини худди майдондагидек ҳис қилди.
Қувноқлиги билан танилган Марсело вақтни захирадаги жамоадошларига хурсандчилик ўтказган ҳолда ўтказди. Унинг ушбу ҳолати тасвирчилар нигоҳидан четда қолмади. Қуйида Марселонинг қувноқлиги акс этган ҳолатларни гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)