Бугун, 16 апрель санасида Қаршининг «Насаф» жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасининг сўнгги, 6-турини БААда «Ал-Васл»га қарши ўтказди.
«Насаф» 5-турда Эроннинг «Персеполис» жамоасини қабул қилиб, нурсиз дуранг қайд этган ҳолда Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирокини эрта якунлашга мажбур бўлган эди. Бугунги учрашувда қаршиликлар шунчаки расмиятчилик учун майдонга тушган бўлса ҳам рақибни мағлуб этишга эришди. Аввалига мезбонлар ҳисобни очган бўлса-да, «Насаф» 2 та гол уриб ғалабани ўз томонига оғдира олди.
Гуруҳдаги иккинчи ўйинда «Персеполис» ўз майдонида «Ас-Саад» қабул қилиб, 1:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.
«Насаф» шу тариқа ОЧЛдаги иштирокини гуруҳда 10 очко тўплаган ҳолда якунлади.
Осиё Чемпионлар Лигаси
«C» гуруҳи, 6-тур беллашуви
16 апрель, душанба
Изоҳ (0)