Кеча, 14 апрель санасида «Барселона» Испания чемпионати 32-тури доирасида «Валенсия»га қарши майдонга тушиб, «кўршапалаклар»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу орқали Каталония клуби Испания чемпионати доирасида қаторасига 39 та ўйинни мағлубиятсиз ўтказиб, Испания рекордини ўрнатди, деб ёзади «Sports.ru».Таъкидлаш жоиз, «Барселона» амалдаги мавсумнинг 32 та ўйини ва ўтган мавсумнинг сўнгги 7 та ўйинида ютқазмаган. Жамоа 39 та ўйиннинг 32 тасида ғалаба қозонган. 7 тасида дуранг қайд этган. Шулардан 19 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Тўплар нисбати эса 109-26.
Аввалги рекорд «Реал Сосьедад» томонидан 1979—1980 йилларда ўрнатилган бўлиб, у 38 та мағлубиятсиз ўйиндан иборат эди.
Маълумот учун, «Барселона» Европа Чемпионлар Лигасида «Рома»га мағлуб бўлиб, ярим финал йўлланмасидан қуруқ қолди.
Изоҳ (0)