Тошкентга Дина Рубина ва «Первий канал»нинг суратга олиш гуруҳи келди. Ташриф мақсади машҳур ёзувчининг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳужжатли фильмни суратга олишдир, деб ёзади «Культура.уз».
Тошкентда Дина Рубина дунёга келган, улғайган, Успенский номидаги лицейда таҳсил олган ва Тошкент консерваториясини тугаллаган вақтларни ҳикоя қилувчи кадрлар суратга олинади.
Меҳмонлар Ўзбекистон Санъат музейида ёзувчининг отаси, Ўзбекистоннинг иқтидорли рассомларидан бири, уруш қатнашчиси Илья Рубин томонидан яратилган картиналар коллекцияси билан ҳам танишади. Улар орасида ўшанда жуда ёш бўлган Дина Рубинанинг портрети ҳам бор. Бу кадрлар ҳам фильм келажагидан муносиб ўрин топади. Унинг «На солнечной стороне жизни» романи сюжети ва бош қаҳрамонларининг ҳаёти Тошкент шаҳрининг 1940—1960 йиллар оралиғидаги даври билан боғлиқ.
Изоҳ (0)