Англиядаги Суррей университети олимлари ухлашга кеч ётиб, кеч туришни маъқул кўрувчи инсонлар («бойўғли»лар)да эрта уйғонувчи «тўрғай»ларга қараганда бемаҳал ўлим хавфи юқорироқ эканлигини аниқлади. Бу ҳақда MedicalXpress пресс-релизида хабар берилди.
Тадқиқотда ёши 38 дан 73 гача бўлган 433 мингдан ортиқ одам иштирок этди. Улар тўртта: эрталабки, ўртача эрталабки, кечки ва ўртача кечки хронотипларга ажратилди. Кўнгиллилар аҳволи олти ярим йил давомида кузатиб борилган.
«Бойқуш»ларда турли сабаблар, жумладан, юрак-қон томирлари хасталикларидан бемаҳал вафот этиш хавфи «тўрғай»ларникидан ўн фоизга юқори эканлиги аниқланди. Бундан ташқари, улар диабет, руҳий ва асаб бузилишларидан кўпроқ азият чекади.
Олимларнинг сўзларига қараганда, инсон хронотипи қайсидир даражада генетик белгиланса, бу «бойўғли»лар учун кун тартиби, жумладан, иш куни бошланишини кўчириш заруратини англатади.
Изоҳ (0)