АҚШ ва КХДР икки мамлакат етакчиларининг бўлажак саммити кун тартибининг охирги тафсилотларини мувофиқлаштирмоқда. Бу ҳақда Вашингтондаги манбаларига таяниб, Тhe Chosun газетаси хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Нашрнинг таъкидлашича, Трамп КХДРдан учрашув ўтказилгандан кейинги олти ой ёки бир йил давомида ядровий қуролсизланишни талаб қилади. Америка етакчиси Пхеньян билан ядро битимининг босқичма-босқич ва синхронлаштирилган тарзда бажарилиши ғоясини қўллаб-қувватламайди.
Ўз навбатида, КХДР ядровий қуролсизланишнинг айнан босқичма-босқич режимини талаб қилмоқда. Чунки Оқ уйга АҚШнинг янги маъмурияти келиши билан КХДР билан аввалги келишув бекор қилиниши мумкинлигидан хавотирланмоқда.
Изоҳ (0)