Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

GM Uzbekistan АЖ ташаббуси билан Андижон вилоятининг Бўз ва Қўрғонтепа туманлари ҳамда Тошкент шаҳрида ҳиндистонлик мутахассисларнинг бепул тиббий кўриги ташкиллаштирилди. Бу ҳақда GM Uzbekistan жамоатчилик билан алоқалар хизмати «Дарё» га хабар берди.

Фото: GM Uzbekistan жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Фото: GM Uzbekistan жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Тўрт кун давомида Ҳиндистоннинг етакчи Sarvodaya госпитали онколог, кардиолог ва нефрологлари Андижон ва Тошкент аҳолисини бепул кўрикдан ўтказди ва ўз маслаҳатларини берди.

Кўрик GM Uzbekistan компанияси томонидан ўтган йилнинг ноябрь ойида қуриб топширилган, энг сўнгги технологиялар билан қайта жиҳозланган Clinic Pro диагностика марказларида ташкил этилди. Тўрт кун давомида шифокорлар Қўрғонтепада 130, Бўзда 85 ҳамда Тошкент шаҳрида 200 нафар беморни кўрикдан ўтказди.

Кўрик натижаларига кўра беморларга тавсиялар берилди, даволаш схемалари қайта кўриб чиқилди, беморларнинг даволовчи шифокорлари билан маслаҳатлашувлар олиб борилди.

Мазкур ташриф GM Uzbekistan ташаббуси билан ташкил этилган хорижий мутахассислар иштирокидаги учинчи бепул кўрик саналади.

Ташриф якунида томонлар доимий равишда Clinic Pro ҳамда Sarvodaya госпитали ўртасида тажриба алмашишга, ҳинд шифокорлари иштирокида беморларга жарроҳлик амалиётлари ўтказишга келишиб олди.

GM Uzbekistan АЖ ижтимоий-масъул бизнес субъекти сифатида келгусида ҳам хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда аҳолининг саломатлигини яхшилаш йўлидаги ҳаракатларини давом эттиради.

Сарводая госпитали 1997 йилда ташкил этилган бўлиб, Ҳиндистоннинг энг етакчи тиббиёт муассасаларидан бири саналади. Бугунги кунда мазкур муассаса кардиология, юрак-торакал ҳамда қон-томир жарроҳлиги, саратонни даволаш, неврология, урология, гастроэнтерология соҳаларида ўз хизматларини кўрсатадиган энг яхши марказлардан бири саналади. Клиника халқаро даражадаги инфратузилмага эга тиббиёт муассасаларидан биридир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Саломатлик
Иштаҳангиз карнайми: ҳамиша овқат ейиш истаги қийнаганда нима қилиш керак?
Дунё
“Ўлим жунглиси”: 400 мингга яқин муҳожир ҳалокатли йўл орқали Панамадан АҚШга ўтмоқда
Маҳаллий
Тошкент ва Андижон ўртасида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди