Жазоирда қулаган Ил-76 ҳарбий-транспорт самолётининг ҳалокати еридан 260 кишининг жасадлари топилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олдинроқ қурбонлар сони 257 кишини ташкил қилгани билдирилган эди. Эндиликда 260 киши фожиа қурбони бўлгани айтилмоқда.Шунингдек, йўловчилар қаторида бўлмаган бир киши оғир ярадор аҳволда топилди. У қулаш зонасида бўлган маҳаллий фуқаро экани тахмин қилинмоқда.
Воқеа жойида 14 ўт ўчириш бригадаси, 30 га яқин тез ёрдам машинаси ҳамда 300 га яқин қутқарувчи ишламоқда.
Изоҳ (0)