2018 йилнинг 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонда бўлиб турган Бангладеш Халқ Республикаси Ташқи ишлар давлат вазири Шаҳрияр Алам бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аввалроқ таркибида бизнес вакиллари бўлган Бангладеш делегацияси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ташкил этилган икки давлат ишбилармон доиралари семинарида иштирок этди, шунингдек, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида музокаралар ўтказди ҳамда Самарқанд ва Бухоро вилоятларида бўлди.
Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.
Музокараларда Бангладеш элчиси Мосуд Маннан иштирок этди.
Изоҳ (0)