Хакерлик ҳужуми оқибатида YouTube’даги Vevo мусиқий платформасидан ўнлаб мусиқий видеолар йўқолди. Биринчилардан бўлиб, яқинда рекорд даражада беш миллиард марта томоша қилинган Despacito клипи ўчирилган. Видеонинг ўрнида ниқобдаги қуролли кишиларнинг сурати пайдо бўлган. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Клип йўқолганидан икки соат ўтиб, у ўз жойига қайтарилди. Хакерлик ҳужуми учун жавобгарликни Prosox and Kuroi’sh хакерлари ўз зиммасига олган.
Google ёки YouTube ҳолат юзасидан ҳали ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Клип YouTube’да 5 миллиард марта кўрилган эди.
Изоҳ (0)