Росссияликларнинг деярли ярми (46 фоизи) йил давомида онгли равишда интернетдан фойдаланишдан сутка давомида ва ундан кўп воз кечган. Россия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган сўров натижалари шундан далолат бермоқда.
Яна 66 фоиз респондентлар беихтиёр тармоқдан узилиб қолган, бироқ улардан 88 фоизи бундан ноқулайлик сезмаган, 7 фоизи эса ҳатто хурсанд бўлган.
Сўровда иштирок этганларнинг 77 фоизга яқини виртуал ҳаётдан вақти-вақти билан узилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламоқда. 47 фоиз киши интернетга боғланишнинг имкони бўлмаган жойда дам олишни маъқул кўрди. Бу тоифа орасида ярмидан кўпи (53 фоизи) 18 дан 24 ёшгача бўлганлар эканлиги билдирилмоқда.