Интернет ва EFF нотижорат фонди асосчиларидан бири Жон Перри Барлоу 70 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Чуқур қайғу билан EFF асосчиси Жон Перри Барлоу 7 февраль, чоршанба куни тонгда уйқусида оламдан ўтганини билдирамиз», — дейилади фонд хабарида.
Барлоу 1990 йили Жон Гилмор ва Митчелл Капор билан ҳамкорликда интернет фойдаланувчилари ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ҳукумат идоралари ва хусусий корпорациялар тажовузидан ҳимоя қилиш мақсадида мазкур фондга асос солганди.
Шунингдек, у АҚШнинг Grateful Dead рок-гуруҳи ижро этган бир неча қўшиқ муаллифи сифатида ҳам танилганди.
Изоҳ (0)