Тошкент шаҳрида жойлашган 3 та бозор 2017 йилда олган фойдаси юзасидан ҳисобот берди. Бу ҳақда Spot маълум қилди.
Уларга кўра, «Паркент универсал савдо комплекси» (Паркент бозори) 89, «Эски жува деҳқон бозори» (Чорсу бозори) 117, «Авиасозлар деҳқон бозори» (Кадишев бозори) 235 миллион сўм фойда олган.
Ҳар бир ҳолатда солиқлар тўлангандан кейинги соф фойда кўрсатилган.Жумладан, «Эски жува деҳқон бозори»нинг ўтган йилдаги жами тушуми 8,2 миллиард, солиққача бўлган даромади эса 4,35 миллиард сўмни ташкил этди. 4,24 миллиард сўм миқдоридаги даромад солиғини тўлагач, бозор ихтиёрида 117 миллион сўм соф фойда қолган.
Изоҳ (0)