Самарқанд шаҳрида 31 март куни ички ишлар органларининг махсус ҳарбий-дала либосини кийиб олган «сохта капитан» қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди. «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Тезкор хабарлар» дастурида 25 ёшли гумонланувчи Абдулатиф Расулов ҳақида лавҳа кўрсатилди.
Қайд этишларича, гумонланувчи эгнидаги ички ишлар органлари ходимининг махсус кийимини Тошкентдаги Янгиобод бозоридан сотиб олган.
Мен бу кийимларнинг ноқонунийлигини билмагандим. Сотиб олгандим, шимини кийиб юргандим. Бировни қўрқитганим йўқ. Бу либосни кийиб олиб, ҳеч кимга ёмонлик қилганим йўқ. Кечиринглар, ока.Абдулатиф Расулов, гумонланувчи
Изоҳ (0)