Ўзбекистонда нефть қазиб олиш ҳажми камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб, Spot хабар бермоқда.
Январь март ойларида мамлакатда 189 минг тонна нефть қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,3 фоизга кам (206 минг тонна).
Шу билан бирга, мамлакатда бошқа хом ашё олиниши ҳажми кўпайди.
Жумладан, йил бошидан бери 1,0 миллион тонна кўмир (18,4 фоизга ўсиш), 14711 миллион кубометр табиий газ (6,4 фоиз), 534,5 минг тонна газ конденсати (19,4 фоиз) қазиб олинди.
Изоҳ (0)