Республика ишчи гуруҳи Андижоннинг Бўз туманида 2314 та, Улуғнор туманда эса 1236 та муаммони аниқлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи 2–6 апрель кунлари Бўз туманида 25 маҳаллани ўрганди. Уйма-уй 7885 та хонадонга кирилиб, 2314 та муаммо қайд этилди.
Бўз туманида асосий камчиликлар — табиий газ ва газ баллонлар билан таъминланиш — 536 та, соғлиқни сақлаш тизими — 299 та, бандлик масаласи — 221 та, ичимлик суви таъминоти — 150 та, моддий ёрдам — 165 та, ички йўлларни таъмирлаш — 120 та, банк кредити — 123 та, уй-жой билан таъминлаш — 107 та, электр энергияси таъминоти ва бошқа йўналишларда аниқланди. Мазкур муаммоларнинг 7 апрель ҳолатига кўра, 1617 таси ишчи гуруҳи томонидан жойида бартараф қилинди. 698 таси эса вилоят ва туманнинг тегишли бошқарма ва бўлимларига етказилди ҳамда ижроси таъминланиши қатъий назорат қилинмоқда.
Улуғнор туманида 19 та маҳалладаги 5603 уйга кирилиб, 1236 та муаммолар аниқланди.
Ишга жойлаштириш бўйича — 147 та, соғлиқни сақлаш тизимига оид — 130 та, ичимлик суви таъминоти бўйича — 128 та, уй-жой билан таъминлаш — 125 та, йўллар таъмирига доир — 95 та, моддий ёрдам масаласида — 75 та, мактабгача таълим тизимига оид — 30 та, халқ таълимига доир — 21 та, табиий газ ва газ баллон билан таъминлаш бўйича — 124 та муаммо ва бошқалар қайд этилди. Уларнинг 440 таси ишчи гуруҳлар томонидан жойида бартараф қилинди, 796 таси ечими бўйича тегишли мутасаддилар жадал ва тизимли ишламоқда.
Ҳозирда 12 та гуруҳ томонидан аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)