Германия ички ишлар вазири Хорст Зеерхоферга кўра, Мюнстер шаҳрида одамлар устида юк машинаси ҳайдаган эркакнинг хатти-ҳаракатларида теракт элементлари аниқланмаган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ҳайдовчи ёлғиз ҳаракат қилган, жиноят жамоа бўлиб ёки бирор режа асосида содир этилмаган.
«Айни пайтда гап ёлғиз жиноятчи ҳақида кетаётгани борасида ишончли далиллар бор, у террорчилик ташкилотлари билан алоқада бўлмаган», — таъкидлади вазир.
Эслатиб ўтамиз, воқеа оқибатида уч киши ҳалок бўлган, кўплаб одамлар жароҳатланган эди. Жиноятни 48 ёшли немис содир этгани маълум.
Изоҳ (0)