Айни дамда Шаҳрисабз кўчаси ва Амир Темур хиёбони томонга элтувчи йўл (6-туғруқхона ёнидаги чорраҳага) Махтумқули ва Яҳё Ғуломов кўчалари кесишган кичик чорраҳадан бошлаб бир томонлама бекитилган. У ерда бир неча кун олдин бошланган ободонлаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, Махтумқули бюсти жой олган хиёбон-йўлакда бир неча кун аввал янги манзарали дарахт кўчатлари келтирилиб ўтқизилган бўлса, бугун кўчанинг ўрта қисмидаги ўт-ўланлар олиб ташланиб хиёбоннинг давоми сифатида йўлакча ҳосил қилинди. Бундан ташқари, параллель равишда икки томондаги ташкилотларнинг кўчага қараган юзасида дарахт кўчатлари экилиб, лотокларни кенгайтириш ва кераксиз қисмларини демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Айтиб ўтиш керакки, худди шу кўчада жой олган Республика бастакорлар уюшмасининг биносида ҳам ўтган йилнинг куз ойида таъмирлаш ишлари бошланиб, ҳозирги вақтда бинога бутунлай ўзгача қиёфа бериш ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)