• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ФВВ жамоат жойларда ёнғиндан сақланиш қоидаларини тақдим этди

    Замонавий йирик савдо мажмуалари фуқароларнинг кундалик харид қилиш ва маданий ҳордиқ чиқариш учун энг қулай ва оммабоп масканларига айланиб бўлган. Ушбу мажмуаларда хавф-хатар юзага келиши ҳақида фикр туғилиши қийин бўлса-да, уни эътибордан чиқариш мумкин эмаслигини англаш мақсадга мувофиқ, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

    Фото: Ўзбекистон Республикаси ФВВ матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Республикаси ФВВ матбуот хизмати

    Энг кўп учрайдиган хатар — ёнғиндан сақланиш учун қуйидаги оддий қоидаларга амал қилиш зарур:

    —савдо марказларига кирганингизда ўзингиз юрган йўлингизни (маршрут) эслаб қолишга ҳаракат қилинг, чунки кутилмаганда уни дарҳол тарк этишингиз керак бўлиб қолиши мумкин;

    —асосийси фавқулодда эвакуация йўлаклари жойлашувига эътибор беринг. Одатда улар махсус ёзувлар ёки алоҳида белгилар билан кўрсатилади, масалан: кўрсаткич, югураётган одам ва ҳ.к белгилар;

    —савдо марказларида тутунни кўришингиз ёки унинг ҳидини сезишингиз билан саросимага тушманг, ўзингизни қўлга олинг ва дадил ҳаракатланинг. Аввало, хавфнинг ҳақиқий кўламини баҳолашга ҳаракат қилинг. Агар ушбу савдо қилиш маркази сизга таниш бўлса, уни энг хавфсиз йўналишда тарк этишга ҳаракат қилинг. Хавфсиз жойга чиқиб бўлиб, ёнғин хавфсизлиги ходимларига қўнғироқ қилинг;

    —кўп миқдорда тутун билан қопланган жойга имкон қадар яқинлашманг;

    —юқори қаватларга чиқманг, четларда жойлашган хоналарга яширинишга уринманг;

    —ёнғин пайтида лифтдан фойдаланманг, уни исталган вақтда тўхтатиб қўйишлари мумкин;

    —ёнғин пайтида энг муҳими нафас олиш йўлларини заҳарли тутундан ҳимоя қилишдир. Бунинг энг осон йўли — намланган дастрўмол ёки бошқа мато билан нафас олиш йўлларингизни беркитинг (агар матони намлашнинг иложи бўлмаса, у ҳолда қуруқ мато ҳам бўлади);

    —иложи борича пастроқда жойлашинг, чунки тутун концентрацияси қуйида камроқ бўлиб, юқорида кўпроқ тўпланади;

    —оёқ остида қолиб кетмаслик учун керакли жойга ўртача тезлик билан чиқишга ҳаракат қилинг;

    —тутун ичида кўриш ёмонлашганда, деворлар ёки тутқичларга суяниб, ҳаракатланинг;

    —агар йўлингизда ҳарорат кўтарилиб кетаётганини ҳис қилсангиз, ортга қайтинг;

    —оломон орасида қолиб кетсангиз қўлларингизни мушт қилиб, тирсакларингизни эгинг ва уларни икки ён томонингизга босинг, оёқларингизни олдинга тираб, танангизни орқага ташланг, ортингиздаги босимни ушлаб туриб, олдиндан жой бўшатиб ҳаракатланинг;

    —агар кийимингиз ёнаётган бўлса, ҳар қандай ҳолатда ҳам югуриш мумкин эмас, чунки югуриш алангани кучайтиради. Оловни ўчириш учун ерга ётиб думалаш ёки ёнаётган кийимни ечиб ташлашга ҳаракат қилинг. Кислороднинг олов билан киришишини чеклаш учун ўзингизни қаттиқ мато ёки кийим билан ўрашингиз мумкин. Терига олов таъсирида ёпишиб қолган матоларни кўчириб олишга ҳаракат қилманг — буни шифокор қилгани маъқул;

    —имкон қадар ёнғинни ўчиришда савдо марказининг ходимларига ёрдам беришингиз мумкин, аммо уларга халақит бермаслик янада муҳимроқ эканлигини унутманг.

    Савдо марказларининг ходимлари ёнғин хавфсизлиги бўйича тайёргарликдан ўтиши ва шу каби ҳолатларда ҳаракат режасини ишлаб чиқиши керак.

    Кичик ёнғинлар содир бўлганда, яъни ўт ўчирувчиларнинг ёрдамисиз ёнғинни ўчириш имконияти мавжуд бўлса, дарҳол ўчириш чораларини кўрилиши зарур.

    Ёнингизда ёрдамга муҳтож ва ҳаёти хавф остида қолганларни кўрсангиз, албатта ёрдам қўлини узатинг, аммо ўз хавфсизлигингизни ҳам унутманг.

    05.04.2018, 13:10   Изоҳ (0)   12399
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент ҳайдовчилар учун энг ноқулай шаҳарми?

    05.04.2018, 12:48

    Тошкент ва Жиззах вилоятларининг собиқ ҳокимлари яна ҳокимликка ишга қайтди

    05.04.2018, 12:37

    Тошкентнинг янгиланган Жанубий вокзалидан илк поезд Бухорога жўнаб кетди

    05.04.2018, 12:15

    Ўзбекистонда илк маротаба «Транспорт назорат остида» конференцияси ўтказилди (фото)

    05.04.2018, 12:03

    Давлат хизматлари марказлари кўрсатадиган хизмат турлари яна биттага кўпайди

    05.04.2018, 11:52

    Тошкент халқаро аэропортида дори воситаларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди

    05.04.2018, 11:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гаити пойтахтининг 90 фоизини жиноий тўдалар эгаллаб олди — БМТ

    Дунё | 4 июл, 14:30

    Расман. Нико Уильямс “Атлетик” билан узоқ муддатли шартнома имзолади

    Спорт | 4 июл, 14:17

    Тошкент метросининг 13 та бекатида кассалар ёпилди

    Ўзбекистон | 4 июл, 13:51

    Райан Рейнолдс, Натали Портман ва шахсий спорт жамоасига эга бўлган бошқа таниқли шахслар

    Шоу-бизнес | 4 июл, 13:47

    Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин сотмоқда — Халқаро олтин кенгаши

    Иқтисодиёт | 4 июл, 13:44

    Оддий қозонда тайёрланган крем: косметика соҳасида инқилоб қилган Эсте Лаудер ким бўлган?

    Шоу-бизнес | 4 июл, 13:09

    “Ливерпуль” Жотанинг 20-рақамини абадий музлатиб қўйди

    Спорт | 4 июл, 12:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.