• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Яндекс.Такси» Тошкентда — Қулайлик, тезлик, технологиялар!

    «Ўзбекистон раҳбарияти инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида фаол иш олиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган устувор йўналишларига мувофиқ «Ravon Аuto Business» МЧЖ мамлакат фуқаролари учун илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Хусусан, биз бир неча ой давомида энг йирик онлайн хизматларни ишлаб чиқарувчи Яндех компаниясини бозоримизга жалб этиш бўйича музокаралар олиб бордик ва натижада Яндех.Таксининг Ўзбекистондаги бош ҳамкорига айландик.

    Бизнинг мақсадимиз – замонавий технологиялар ёрдамида такси хизматларидан фойдаланишнинг максимал қулайлиги ва хавфсизлигини дастлаб Тошкент шаҳри аҳолиси ва кейинроқ бутун мамлакат бўйлаб таъминлашдир. Яндех.Такси сайёҳларга яхши маълум – бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, республикага келадиган сайёҳларнинг 70 фоизга яқини хизматдан аллақачон фойдаланган», – дейди «Ravon Аutо Business» МЧЖ директори ўринбосари Бобур Турсунович Маматов.

    «Яндекс.Такси»нинг халқаро ривожланиш бўйича директори Мушег Саакян ва компаниянинг халқаро матбуот хизмати раҳбари Наталия Журавлёва «Дарё» мухбирига дастурининг афзалликлари ҳақида сўзлаб берди.

    —Сервис қачондан бошлаб Ўзбекистонда ишлай бошлайди?

    —Бугундан бошлаб ушбу дастурдан фойдаланиш мумкин. У фойдаланишга тайёр.

    —Ўзбекистон бозорига кириб келишга қарор қилишингиз сабаби нимада?

    —Бизни ҳам ҳамкорларимиз, ҳам фойдаланувчилар узоқ кутишди ва Ўзбекистонга келишимизни сўрашди. Шунинг учун биз бу муҳим жараёнга катта тайёргарлик кўрдик ва бугун хизмат кўрсатишга тайёрмиз.

    —«Яндекс.Такси» Тошкент бозорида шу кунгача мавжуд бўлган ва фаолият юритаётган такси хизматларидан қандай фарқ қилади? Сизнинг сервисингизнинг ўзига хосликлари нимада?

    —«Яндекс.Такси» — бу такси хизмати эмас, дастур ҳисобланади. Дастур фойдаланувчини маҳаллий таксопарклар билан тўғридан-тўғри боғлайди. Бизда буюртмаларни тақсимлашнинг «ақлли» тизими мавжуд. Шу сабабдан такси жуда тез манзилга етиб келади. Дастур билан биргаликда Тошкентга «Яндекс.Харита» ва «Яндекс.Навигатор» сервислари ҳам келмоқда. Бу эса ҳақиқатдан ҳам катта қулайлик!

    —«Яндекс.Такси» орқали машинани қандай чақириш мумкин?

    —Шунчаки дастурни юклаб олиш, рўйхатдан ўтиш ва ундан фойдаланишни бошлаш керак. Дастурдан IOS ва Android платформаларида ишлайдиган қурилмалар орқали фойдаланиш мумкин.

    —«Яндекс.Такси» нимаси билан йўловчилар учун қулай? Нима учун улар айнан сизнинг сервисингиздан фойдаланиши керак, деб ўйлайсиз?

    —Дастур мижознинг манзилини автоматик равишда аниқлайди. Шунчаки, қурилмадаги битта тугмани босиш орқали таксини чақириш мумкин. Маршрут йўналишини дўстлар ва яқинлар билан ҳам бўлишиш мумкин. Бу эса йўловчининг хавфсизлигини таъминлайди. Йўловчиларга яратилган яна бир қулайлик сифатида айтишим мумкинки, «Яндекс.Такси» дастурида ҳайдовчиларни баҳолаш тизими мавжуд. Манзилга етиб олган йўловчи ҳайдовчига баҳо қўйиши мумкин. Бундай усул эса ўз ишига совуққон муносабатда бўлаётган ходимни аниқлашга ёрдам беради. Бундай ҳайдовчиларни тизим блоклайди, юқори рейтингга эга ҳайдовчилар эса кўпроқ буюртма олади. Шунинг учун қайта алоқа жуда муҳим, биз шу тариқа сервис хизматлари сифати устидан биргаликда назорат ўрната оламиз.

    —Хизматнинг нархи ҳақида ҳам айтиб ўтсангиз.

    —Йўловчи чиқариш 2000 сўм. Сумма уч дақиқа бепул кутиш ва дастлабки уч километрни ўз ичига олган. Шаҳар ичида кейинги ҳар километр учун 1000 сўм, шаҳар ташқарисида эса кейинги ҳар километр 1500 сўмдан нархланади.

    —Ҳозирда қанча ҳайдовчиларга эгасиз?

    —Ҳозирги кунда биз 200 та автомобилни қамраб олганмиз, уларнинг сони эса вақт ўтиб ортиб бораверади.

    —Тошкентда ҳайдовчи қандай қилиб «Яндекс.Такси» сервисига уланиши мумкин? Сервисга хусусий киракашлар ҳам улана оладими?

    —«Яндекс.Такси» ҳайдовчилар билан тўғридан-тўғри ишламайди. Сервисга уланиш учун «Яндекс.Такси»нинг ҳамкори бўлган таксопаркда ишлаш талаб этилади. Бизнинг ҳамкорларимиз рўйхати сайтимизда бор. Исталган ҳайдовчи таксопаркни ўзи танлаши, у ерга ишга кириб, «Яндекс.Такси» сервисига уланиши мумкин. (Агарда унинг ўзи ва транспорт воситаси бизга тўғри келса, албатта)

    —Сизда паст нархлар бўлса, ҳайдовчилар нима сабабдан сиз билан ишлашни исташи керак? Улар бундан фойда кўра оладими? Сиз ҳайдовчиларга бошқа такси хизматлари билан ишлашни тақиқлайсизми? Улар машинасида «Яндекс» бренди акс этиши шартми?

    —Бизда бошқа такси хизматлари билан ишлашга ҳеч қандай тақиқлар йўқ ҳайдовчилар бизга ҳам, бошқа онлайн сервисларга ҳам уланишлари ва анъанавий тарзда диспетчер билан ишлашлари мумкин. «Яндекс.Такси» технологиялари туфайли ҳайдовчи одатий иш вақтида кўпроқ буюртмалар қабул қилиши мумкин. У йўловчиларни узоқ кутиш ёки йўловчиларни излаш каби қийинчиликларга дуч келмайди, шунинг учун кўпроқ пул ишлайди. Машинада «Яндекс.Такси» эмблемаси бўлиши шарт эмас. Ҳаммаси хоҳишга қараб амалга оширилади. Бошқа рақобатчиларнинг таксилари — бизнинг технологияларимиз. Бу эса «Яндекс.Навигатор». У ҳайдовчини тирбандликлар ва йўлдаги таъмирлаш ишларини четлаб ўтиб, ҳайдовчини оптимал маршрут орқали манзилга элтади. Технологияларимизга бўлажак сўровни прогноз қилиш ва бошқа кўплаб афзалликларни ҳам қўшимча қилиш мумкин. Технологиялар туфайли биз ҳайдовчининг бекор туриб қолиши ва шунчаки шаҳар кезишига кетадиган вақтни бир неча мартага қисқартирамиз. Бу эса ҳайдовчи ишининг асосини ташкил этади. Шунинг учун ҳам бир томондан нархлар хамёнбоп бўлиб бораверади, бошқа томондан ҳайдовчилар биз билан иш куни мобайнида кўпроқ буюртмалар олади ва шу тариқа кўп пул ишлайди.

    —Сиз Ўзбекистонда иш бошлаш учун махсус тайёргарлик кўрдингизми? Масалан, дастурда ўзбек тили борми? Тошкент харитаси тайёрланганми?

    —Ҳа, албатта! Maxсус тайёргарлик кўрдик. Биз — ўзбек тилига сифатли таржима қилинган ягона такси дастуримиз. Дастурни ишга тушириш учун биз «Яндекс. Харита» ва Навигатордаги Тошкент харитасини жиддий тарзда янгиладик.

    —Сизда мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази борми? Унга қандай қилиб мурожаат қилиш керак?

    —Мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази албатта, бор. Бундай марказ бизда иккита: Биттаси ҳайдовчилар, биттаси эса йўловчилар учун. Уларнинг ҳар иккаласида ҳам ўзбек тилида маълумот олиш мумкин.

    —Ҳайдовчиларни қай тарзда танлаб оласиз?

    —Яна қайтараман, биз ҳайдовчилар билан тўғридан-тўғри ишламаймиз. Биз билан ҳамкорлик қилувчи маҳаллий таксопарклар биз учун энг яхши кадрлар ва машиналарни саралаб олади. Бундан ташқари, бизда ҳайдовчилар иши ва машина созлигини масофавий тарзда назорат қилиш тизими мавжуд. Биз транспорт воситасини сервисимиз стандартларига тўғри келиши юзасидан текширувдан ўтказамиз. Шунинг учун «Яндекс.Такси»да фақатгина энг яхши машиналар ва энг яхши ҳайдовчилар ишлайди. Умид қиламизки, йўловчилар билан нохуш ҳолатлар юз бермайди. Бироздан сўнг биз Тошкентда «Яндекс.Такси» марказини очишни режалаштирмоқдамиз. У ерда бизнинг ходимлар малакаси оширилади ва ҳайдовчилар ҳамда машиналар текширувдан ўтказилади.

    —Қайси хорижий мамлакатларда «Яндекс.Такси» фаолияти йўлга қўйилган? Улар учун дастур ягона ҳисобланадими ёки ҳар бир давлат учун алоҳида дастур юклаб олиш керакми?

    —Биз саккизта мамлакатда ишлаймиз, Ўзбекистон тўққизинчи мамлакат бўлди. «Яндекс.Такси» Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Грузия, Беларусь, Латвия ва Молдовада анчадан буён муваффақиятли фаолият юритади. Битта «Яндекс.Такси» дастурини юклаб олиб, юқорида санаб ўтилган мамлакатларда ундан фойдаланиш мумкин. Бу эса жуда қулай. Бундан ташқари, келгусида «Яндекс.Такси» мавжуд бўлмаган, бироқ Uber бўлган мамлакатларда, айнан Uber орқали Яндекс. Такси хизматидан (ёки аксинча) фойдаланиш мумкин бўлади.

    —Ўзбекистонда сервис ривожланиши учун келгусида қандай режалар мавжуд? Вилоятларда ҳам иш бошланадими?

    —Албатта, Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига ҳам чиқишни режалаштирмоқдамиз. Ҳаммаси бизни у ерда ҳамкорларимиз кутаётганига боғлиқ. Ва албатта, бизнинг сервисимизга бўлган талаб ҳам инобатга олинади.

    —Сервисни ишга тушириш олдидан мамлакат ҳукумати билан бу борада суҳбатлашдингизми? Улар ташаббусга қандай муносабат билдирди?

    —Албатта, биз учрашиб, суҳбатлашдик. Учрашувлар давом этмоқда. Ўзбекистон ҳукумати янги технологиялар ва янги инвестицияларни қўллаб-қувватлайди. Бизни ҳам улар жуда илиқ қарши олди.

    Маълумот учун

    «Яндекс.Такси» ишга тушганидан сўнг дастлабки кунлар пойтахтда акция ўтказилмоқда. Чақирувга  Mercedes-Benz S klass W221 автомобиллари етиб келиши ва сизни манзилингизга бепул элтиб қўйиши мумкин!

    Реклама ҳуқуқи асосида

    04.04.2018, 17:04   Изоҳ (0)   43944
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сизнинг қоматингиз ёз фаслига тайёрми? Чиройли қоматга эришмоқчи бўлганлар учун фойдали маслаҳатлар

    04.04.2018, 12:00

    Орзуни эртага қолдирманг. MEDIAPARK’да кредит

    04.04.2018, 09:00

    Банкка келмасдан омонат расмийлаштиришни истайсизми?

    03.04.2018, 14:20

    «Онлайн-конверсия». Бу — энди мумкин!

    03.04.2018, 09:00

    СКОЛКОВО: Дунёни ўзгартираётган бизнес мактаби

    02.04.2018, 12:04

    Huawei’нинг йиллик ҳисоботи: 2017 йилда соф даромад 28,1 % ўсиб, 7,3 млрд АҚШ долларига етди

    02.04.2018, 11:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.