Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб акциядорлик тижорат «Қишлоқ қурилиш банк»нинг сўм пластик карточкаларига эга мижозлари ўзларининг VISA халқаро тўлов карточкаларига чет эл валютасини онлайн режимида конверсия қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Бунинг учун банкнинг «QQB-mobile» мобил иловасини юклаган ҳолда пластик карточкани рўйхатдан ўтказиш лозим бўлади.
Бугина эмас. «QQB-mobile» мобил иловаси янада такомиллаштирилмоқда. Тез орада мазкур мобил дастур орқали республиканинг барча тижорат банкларининг сўм пластик карточкаларини рўйхатдан ўтказган ҳолда тўловларни амалга ошириш, турли масофавий хизматлардан фойдаланиш йўлга қўйилади.
«Қишлоқ қурилиш банк» – фаровон ҳаётингиз хизматида!
Қўшимча маълумот учун:
+998 (71) 150-76-47, 150-93-39.
Сайт: www.qqb.uz
Реклама ҳуқуқи асосида!
Изоҳ (0)