Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати 3 апрель куни хорижий нашрларда хусусан «Озодлик» радиоси орқали тарқатилган «Ҳокимликнинг чириган пиёзини олган бўлардингизми?» номли мақоласига муносабат билдирди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Хабарда 2018 йил 30 мартдан Тошкент шаҳридаги халқ таълими бўлимлари мактаб ўқитувчиларига мажбуран пиёз сотилаётганлиги, шаҳар ҳокимлиги заҳирасидаги пиёз кўкариб, чирий бошлагани боис бозорда ўтмаганидан уни ўқитувчиларга сотиш билан боғлиқ нотўғри ахборот берилган.

Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 октябрдаги «2017—2018 йиллар қиш-баҳор фаслида республика аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3345-сон Қарорига мувофиқ, баҳор фасли эрта келганлиги, ҳаво ҳарорати кескин исиб кетиши оқибатида тегишли мутасадди идораларнинг захирага ғамланган пиёзнинг сифати ўзгариши мумкинлиги ҳақидаги хулосаларини инобатга олиб, шунингдек ортиқча исрофгарчиликнинг олдини олиш мақсадида, «Тошкент шаҳри аҳолисини ва ижтимоий соҳа, коммунал ва хизмат кўрсатувчи, ҳарбий муассасалар ва уларнинг ҳодимларини бепул пиёз билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Тошкент шаҳар ҳокими, Тошкент шаҳар прокурори, Ички ишлар вазири ўринбосари –Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, Тошкент шаҳар ДСБ бошлиғи ҳамда Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси 2018 йил 4 апрель куни қўшма Қарорни имзолади.

Қўшма қарорга биноан Тошкент шаҳри аҳолисини ва ижтимоий соҳа, коммунал ва хизмат кўрсатувчи, ҳарбий муассасаларга захира сақловида мавжуд бўлган пиёз маҳсулотининг бепул етказиб берилишини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Хусусан, бепул пиёзнинг ўз вақтида, тўлиқ ва манзилли етказиб берилишида муассаса ва маҳаллалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги белгиланди. Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан бепул тарқатилаётган пиёз маҳсулотининг сифати бузилмаган ҳолда етказилиши назоратга олинган.

Жорий йилнинг 4 апрелига қадар туман халқ таълими бошқармаларида ихтиёрий савдо ярмаркалари ташкил қилиниб пиёзнинг нархи 800 сўмдан сотилган.

«Вазиятни ўрганган Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасадди вакиллари пиёзни талаб даражасида истеъмолга яроқли эканини ўз кўзлари билан кўрди», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Афгонистон
Америкаликларга қараганда самаралироқ: “Толибон” Афғонистондаги кўкнори майдонларини қандай йўқ қилмоқда?
Дунё
Музлаткич ичида жон сақлаган бола, Apple’нинг янги маҳсулотлари, судга чақирилган шаҳзода — 6 июнь суратлари
Маҳаллий
“Противогаз кийдириб урибди, бўғишган, бармоқ излари бор, итни ҳам бу даражада қийноққа солмайди” — Бўкадаги ИИБ биносида ўлдирилган марҳум ҳақида (видео)