«Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.
Қарорга кўра:
- 13 та пахта тозалаш корхоналари ва 68 та пахта тайёрлаш пунктлари бино ва иншоатлари (ускуналаридан ташқари) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ҳамда кластерлари ташкилотчиларига 5 йил муддатга бўлиб тўлаш имконияти берилган ҳолда, ишлаб чиқаришни 2 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида модернизациялаш, инвестициялар киритиш шарти билан баҳолаш қийматида сотилади;
- пахта тозалаш корхоналари ва тайёрлов пунктларининг ишлаб турган ускуналари ва бошқа асосий воситалари модернизациялаш амалга ошириладиган давргача мулк ва ер солиғи ҳамда амортизация ажратмаларини ҳисобга олган ҳолда, давлат мулки учун белгиланган энг кам ставкалар бўйича ижарага берилади.
Изоҳ (0)