Шофиркон туманидаги «Реал Фрукт Продукт» масъулияти чекланган жамияти раҳбари С. Саидов фирибгарликка дуч келгани юзасидан ички ишлар идораларига мурожаат қилди. Бу ҳақда «Дарё»га Бухоро вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Аризачига кўра, Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида яшовчи Айнура Примбетова уни алдаб, ишончига кириб, бир ҳафтада тўлаб бериш шарти билан ундан 132,8 миллион сўмлик ун маҳсулоти олди. Бироқ ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборди.
Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида А. Примбетова муқаддам 3 маротаба фирибгарлик жинояти содир этганлиги учун судлангани маълум бўлди.
Ўтмишидан хулоса чиқармаган аёлга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)