Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британия ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари мобил телефонларга бузиб кириш ва унда сақланаётган барча ахборотни қўлга киритиш учун хакерлик воситаларига эга бўлди, дея хабар бермоқда Hi-Tech Mail.Ru Privacy International жамоатчилик ташкилотига таяниб.

Фото: Hi-Tech Mail.Ru

Фото: Hi-Tech Mail.Ru

Бир томонлама кузатув объекти нафақат гумонланувчилар, балки жиноятлар қурбонлари ва уларнинг гувоҳлари ҳам бўлиши мумкин. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари исталган лаҳзада қўнғироқлар ва хабарлар ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, фойдаланувчининг барча ёзишмалари ва интернет-фаоллик ҳақидаги маълумотларни юклаб олиш ҳуқуқини қўлга киритди. Назорат остига гаджет ичидаги контактлар, фотосуратлар, геолокация маълумотлари ҳам тушади.

Полициячиларнинг ишчи арсеналига бундай технологиянинг келиб тушгани ҳақида фуқаролар огоҳлантирилмаган. Privacy International бундай масалалар жамоатчилик муҳокамасини талаб қилишини айтмоқда.

Ташкилот экспертлари ваколатларнинг суиистеъмол қилинишидан хавфсираб, полиция ишида хакерлик воситаларидан фойдаланиш назорат остига олинишига чақирмоқда. Шунингдек, улар кузатув объектлари ўз ҳуқуқлари ҳақида хабардор қилинишини талаб этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи